Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Ёш ходимлар малакасини ошириш” ўқув машғулоти  26.07.2018 11:30

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида кутубхоначилар учун семинарлар ташкил этилди. АКМ томонидан 2018 йил 18 июль куни “Ёш ходимлар малакасини ошириш бўйича вилояти ахборот-кутубхона марказида ташкил қилинадиган  ўқув машғулотлар режаси” тасдиқланди. Мазкур режага асосан 2018 йил 26 июль куни “Ахборот–кутубхона ҳужжатларига ишлов бериш”, “Анъанавий каталог ва картотекалар юритиш ишлари”, “Халқаро китоб алмашув” мавзуларида машғулот ўтказилди.

Машғулотни ахборот–кутубхона ҳужжатларини каталоглаштириш ва ишлов бериш бўлими мудири М. Григориади ўтказди.

М. Григориади тақдимот орқали каталоглаштиришда қўлланиладиган стандартлар, ахборот–кутубхона ҳужжатларига ишлов бериш, анъанавий каталог ва картотекалар юритиш ишлари, халқаро китоб алмашуви фаолияти бўйича батафсил маълумотлар берди.

                                       photo_2018-07-30_14-10-18