Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Ҳамкорлик битими  29.11.2017 10:28

Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази (АКМ) Аҳмад Заки-Валидий номидаги Бошқирдистон Республикаси Миллий кутубхонаси билан ҳамкорлик битими имзолади.

Шартномани муассасалар раҳбарлари – Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят АКМ директори  Шоҳидбек Аслонов ва Аҳмад Заки-Валидий номидаги Бошқирдистон Республикаси Миллий кутубхонаси директори Айгул Муратова имзоладилар.

 Келишув доирасида халқаро ҳужжат алмашинуви, ахборот ва турли кўринишдаги миллий нашрлар алмашуви, шунингдек, замонавий кутубхона технологияларини ўрганиш ва амалга тадбиқ этиш бўйича тажриба алмашиш йўналишларида ҳамкорликни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Шоҳидбек Аслонов Аҳмад Заки-Валидий номидаги Бошқирдистон Республикаси Миллий кутубхонасига ўзбек адиблари ижодлари ҳақида, АКМ фаолияти ҳақидаги китоблар, аудиовидео материаллар ва видеоматериаллар совға қилди.

Уфа согл

Ўз навбатида Айгул Муратова Шоҳидбек Фарходовичга Бошқирдистон Республикаси ҳақидаги китоблар, бошқирд ёзувчи ва шоирларининг бошқирд тилидаги китобларини тақдим этди.