Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

“Куч-билим ва тафаккурда”  30.09.2018 09:44

2018 йил 29 сентябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилояти ахборот-кутубхона марказининг умумий ўқув зали секторида 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар кунига бағишланган “Куч-билим ва тафаккурда” мавзусида китоб кўргазмасининг шарҳи бўлиб ўтди.

       Шарҳни умумий ўқув зали секторининг кутубхоначиси Н.Мадарипова олиб борди. Устоз-улуғ зотдир. Устоз-сўзи нақадар жаранглайди. Шу биргина  сўз замирида   олам-олам маъно, меҳнат бор. Ўқитувчи-маънавий бой, ахлоқан пок, софдил ва камтарин инсондир. Устозларимиз пойларига гулдасталар сочсак, доимо ҳурматларини адо этиб, уларни қанча ардоқласак арзийди, чунки устозлар бутун кучларини, ақл-идрокини, билим ва зеҳнларини биз шогирдларига бахшида этган заҳматкаш инсонлардир. Улар бизларга оқу-қорани танитиб, савод  ўргатган буюк зотлардир.