Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

“Эзгулик куйчиси”  20.10.2018 10:08

2018 йил 19 октябрь куни  Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг Ўлкашунослик секторида шоир Ҳувайдо ижодига бағишланган шарҳ бўлиб ўтди.
Шарҳни Ўлкашунослик секторининг етакчи кутубхоначиси Д.Қодирова олиб борди.

 

Диля опа 1

Ҳувайдо (асл исми Хўжаназар  Ғойибназар ўғли) ўзбек мумтоз шеъриятининг деярли барча жанрларида ижод қилган. Шеърлари халқ орасида жуда машҳур бўлган.
Ҳувайдо ахлоқий-дидактик йўналишдаги мазмунан теран, услубий гўзал асарлари билан адабий мактаб ярата олган шоирдир.

Шоир, тасаввуф шеъриятининг йирик вакили Ҳувайдо (асл исми Хўжаназар  Ғойибназар ўғли) Фарғона вилоятининг Чимён қишлоғида 1780/81йиллари дафн этилган.
Д. Қодирова ўз сўзида адабиётимиз хазинасига ҳисса қўшган шоир Ҳувайдо ижодидан “Роҳати дил” ахлоқий манзумаси панднома турига киришлигини ва унда яхшиликнинг фойдаси, ёмонликнинг зарари, гўзаллик ва меҳнатсеварлик, моддий ва маънавий поклик каби хилма-хил ахлоқий мавзулардаги ибратли ҳикоялар тўғрисидалигини айтиб, таништириб ўтди.