Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

"Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш бўйича ҳисобот"  31.10.2018 14:47

Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижросини таъминлаш ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари асосида ташкил этилади. АКМга келиб тушаётган фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва белгиланган муддатларда ижро этилишини назоратини олиб бориш учун АКМ директор ўринбосари Рашидбек Таджибаев масъул ходим этиб белгиланган.

АКМга Жорий йил 9 ойлик якунлари ҳолати бўйича жисмоний ва юридик шахслар томонидан 1та мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаат бўйича вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда ариза муаллифининг ўзи иштирокида ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш натижасида Баҳор маҳалласида кўчма кутубхона ташкил этиш бўйича вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ўртасида шартнома имзоланган.

Унга асосан маҳалла биносида кутубхона учун битта хона ажратилади ва вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан мазкур хонада кўчма кутубхона ташкил этилади. Кўчма кутубхонага 200 дан зиёд сараланган бадиий адабиёт ҳамда ижтимоий-сиёсий адабиётлар ажратилади ва доимий вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан янгиланиб борилмоқда.