Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Бахт ва шодлик куйчиси”  12.12.2018 12:59

2018 йилнинг 12 декабрь  куни  Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази умумий ўқув зали секторида ХХ асрнинг ёрқин сиймоларидан бири Ҳамид Олимжон таваллуд топган кунига бағишланган “Бахт ва шодлик куйчиси” номли китоб кўргазмасининг шарҳи бўлиб ўтди.

Китоб кўргазмасига сектор мудири О.Абдуллаева томонидан китобхонлар учун  шарҳлаб берилди. Шарҳни кутубхонанинг 30 нафар доимий китобхонлари тингладилар.

О.Абдуллаева китобхонларга Истеъдодли шоир, драматург, олим, давлат ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон ҳаёти ва ижоди билан таништириб ўтди. У ўз сўзида, Ҳамид Олимжон ўзбек маданияти ва адабиётининг асосчиларидан бири саналиши, у педагогик фикр тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган устоз, ўз асарларида халқимизнинг энг яхши анъаналарини акс эттирган ижодкор, ношир ва жамоат арбоби эканлигини айтиб ўтди.

Ҳамид Олимжон шоир сифатида кўплаб шеърлар битган. Улар хоҳ эски урф-одатлар ҳақида бўладими, хоҳ муҳаббат ёки мактаб-маориф ҳақида бўладими, ҳамма-ҳаммасида инсон ва тарбия, ахлоқий гўзаллик ва маънавий бойлик ҳақида ёзган.

Кўргазмада шоирнинг ҳаёти ва ижодини ёритувчи адабиётлардан фойдаланилди. Шунингдек, китобхонларга шоир ижодидан наъмуналар ўқиб берилди ҳамда уларга ҳам шоир асарларини ўқишни тавсия қилинди.

photo_2018-12-12_15-20-57