2018 йилнинг 15 декабрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят-ахборот кутубхона маркази абонемент секторида таниқли қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига “Атоқли адибга эҳтиром” - номли китоб кўргазмаси ташкил қилинди. Ушбу кўргазма секторнинг етакчи кутубхоначиси М.Мамадалиева томонидан шарҳлаб берилди. Шарҳни кутубхонанинг 12 нафар доимий китобхонлари тингладилар.
М.Мамадалиева ўз шарҳида Чингиз Айтматовнинг оиласига, унинг болалик чоғларида кечирган оғир кунларига кўпроқ тўхталиб ўтди.
Шунингдек, шарҳ давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” ги қарори ҳақида китобхонларга маълумот берилди.
Кўргазмада адибнинг ижодига мансуб бир қанча асарлар китобхонларга тавсия қилинди.
Шу билан бирга кутубхонада мавжуд адабиётлар, яъни: Чингиз Айтматов, “Қиёмат”, Т.: Янги аср авлоди нашриёти., 2015 й.,
Чингиз Айтматов, “Асрни қаритган кун”, Т.: Янги аср авлоди нашриёти., 2015 й.,
Чингиз Айтматов, “Юзма-юз”, Т.: Ўзбекистон нашриёти., 2015 й.,
Чингиз Айтматов, “Қулаётган тоғлар”, Т.: Ўзбекистон нашриёти.,
2014 й., ва бошқа адабиётлар, матбуот нашрлари китобхонлар эътиборига ҳавола этилди.