Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Такрорланмас истеъдод”  18.12.2018 09:54

2018 йилнинг 18 декабрь  куни  ўлкашунослик секторида  Ўзбекистон халқ артисти, опера хонандаси Ҳалима Носирова таваллудининг 105 йиллигига бағишланган “Такрорланмас истеъдод” номли китоб кўргазмаси ташкил қилинди. Кўргазма ушбу секторнинг 1-тоифали  кутубхоначиси Д.Шакирова томонидан шарҳлаб берилди. Шарҳни кутубхонанинг 56 нафар доимий китобхонлари тингладилар.
Д.Шакирова китобхонларга ўзбек санъатининг йирик намояндаси  Ҳалима Носирова ҳаёти ва ижоди билан таништириб ўтди. У ўз сўзида, Ҳалима Носированинг ижод йўли ўзбек театр санъатининг жонли қомуси ва ўзбек опера санъатига асос солган оригинал тембрли, кенг диапазондаги овоз соҳибаси, миллий қўшиқчилигимиз, саҳна санъатининг қарийб бир асрлик тарихи шу инсон қиёфасида ўз аксини топганлиги ва унинг босиб ўтган нурли ва машаққатли йўли шундан дарак бериши ҳақида гапириб ўтди.
Ҳалима Носирова Луртфий, Навоий, Бобур, Фузулий ва бошқалар ғазаллари билан 500 дан зиёд қўшиқ ижро этган. Унинг “Ушшоқ”, “Дугох”, “Сегох”, “Чоргох”, “Баёт”, “Меҳнат аҳли” қўшиқлари халқ орасида жуда машҳурдир.
Кўргазма ташкил этишда ижодкор фаолиятини очиб берувчи қуйидаги адабиётлар ва матбуот нашрларидан фойдаланилди:
Ҳалима Носирова, Мен ўзбек қизиман., Т.: Ғ.Ғулом номидаги  Адабиёт ва санъат нашриёти , 1968 й.,
Абдурашид Саидов, Ҳалима Носирова., Т.: Ғ.Ғулом номидаги  Адабиёт ва санъат нашриёти , 1974 й.,
Бахриддин Насриддинов, Ҳалима Носирова., Т.: Ғ.Ғулом номидаги  Адабиёт ва санъат нашриёти , 1983й.
Д. Шакирова кўргазмада намойиш қилинган нашрлар билан китобхонларни яқиндан таништириш давомида ушбу нашрларни мутолаа қилишларини тавсия қилиб ўтди.
Китобхонларимиз ушбу кўргазмадан унумли фойдаланиб, маънавий озуқага эга бўлдилар.

Ҳалима Носирова