Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Тадбиркор етакчи сифатида”  19.12.2018 09:10

2018 йилнинг 18 декабрь  куни умумий ўқув зали секторида “2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб – қувватлаш йили”га бағишланган, “Тадбиркор етакчи сифатида” мавзусида учрашув ташкил қилинди. Тадбирни умумий ўқув зали сектор мудири О. Абдуллаева олиб борди. 
Тадбирни АКМ директори Ш.Аслонов очиб, бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотлар кенг миқёсда олиб борилаётганлиги, шунинг учун ҳам мустақил Ўзбекистонимизнинг келажагини ўйлаб ҳаракат қилаётган ишбилармон тадбиркорларга катта имкониятлар яратиб берилаётганлиги тўғрисида сўз олиб борди ва учрашув меҳмони шифокор, тадбиркор Абдурахмон Ниёзовга сўз берилди. 
Тадбиркор китобхонлар билан ўз фаолияти ҳақида фикр алмашди. Тадбир давомида А.Ниёзов ўзининг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, техникалари билан таништирди. Шу билан бир қаторда китобхонларга тадбиркорлик сир – асрорларини ўргатиб, маслаҳат бериб, китобхонлар томонидан берилган саволларга жавоб берди. 
Тадбир иштирокчилар учун, айниқса ёшлар учун қизиқарли маълумотларга, баҳс-мунозараларга бой ўтди.
Тадбирда 70 нафар доимий китобхонлар қатнашдилар.

photo_2018-12-19_10-54-29  photo_2018-12-19_10-54-12