Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Алвидо, болалик”  19.12.2018 09:20

2018 йилнинг 19 декабрь куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирда Тоҳир Маликнинг “Алвидо, болалик” асари ўрганилди. 
Тоҳир Малик 1946 йили Тошкентда, зиёли оиласида дунёга келган. Тоҳир Маликнинг биринчи асари 1971 йилда “Ҳикмат афандининг ўлими” номи билан чоп этилган фантастик қиссаси бўлди. Сўнгра “Заҳарли ғубор” (1978) илмий-фантастик асари “Сомон йўли элчилари” (1079), “Чорраҳада қолган одамлар" (1985), “Қалдирғоч” (1987), "Бир кўча, бир кеча” (1988), “Алвидо, болалик” (1989), “Сўнгги ўқ” (1990) каби ўнлаб ҳикоя ва қиссалар тўпламлари чон этилган.
Умумий ўқув зали сектори етакчи кутутбхоначиси М.Узакова асарнинг қисқача мазмуни билан таништирди.
“Алвидо, болалик” Тоҳир Малик ижодида алоҳида ўрин тутади. Асардаги асосий мавзу – ҳеч ким жиноятчи бўлиб туғилмайди, болани атроф-муҳит, жамиятдаги турли иллатлар жиноятчига айлантиради. Бу тўғрисида адибнинг ўзи шундай дейди: “Мен ўсмирлар ва ёшларнинг жиноят кўчасига кириб қолаётганига бефарқ қараб туролмайман. Болалар аҳлоқ тузатиш колонналарига ҳар борганимда юрагим эзилади. Озод, эркин яшаб, ўқиб, ҳунар ўрганадиган ёшдаги болалар бу ерга қандай тушиб қолдилар?! Наҳот жиноят олами уларга жозибали кўринса?! Боши берк бу кўчанинг адоғида фақатгина азобли, хорли ўлим топасиз”, демоқ ниятида ёздим”.
М.Узакова бу долзарб мавзудаги асарни ўқиб чиқишни барчага тавсия қилди.

alvido-bolalik-500x750