Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

"ҲАР БИР КЎНГИЛНИ ЭГАЛЛАГАН ШОИР"  21.12.2018 14:48

Эркин Воҳидов. Ҳар бир кўнгилни эгаллаган ном. Унинг қуйма сатрларида инсон жозибаси нима эканлиги, моҳият-мазмунини тобора чуқурроқ тушуниб борамиз. Эркин Воҳидов ижодида жамият тақдири, инсон келажаги бирламчи ўрин эгаллайди. 
Собиту сайёрада инсон ўзинг, инсон ўзинг
Мулки олам ичра бир ҳоқон ўзинг, султон ўзинг, —
деган хулосага келиши ҳам фикримизга ёрқин мисолдир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг маънавиятга, адабиётга эътиборлари туфайли Эркин Воҳидовнинг улкан шеърий меросини ёш авлодга етказиш, шоир издошларини кашф этиш мақсадида ҳар йили адабий кечалар ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш анъанага айланди. Жорий йил ҳам вилоятимиз шоирнинг таваллуд айёми арафасида катта адабий анжуманга тайёргарлик кўрмоқда. Адабиёт кунлари доирасида Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида ҳам Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишланган маърифий тадбир ташкил этилди.

photo_2018-12-21_15-12-40   photo_2018-12-21_16-51-22
Дастлаб Эркин Воҳидов ижодини ўз ичида қамраган, унинг портретини чизиш бўйича расмлар танлови ўтказилди. Унда Фарғона давлат университети, Фарғона шаҳар санъат коллежи талаба-ёшлари иштирок этди. Танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан Фарғона санъат коллежи ўқувчиси Санжарбек Мирзаакбаров ҳамда Фарғона давлат университети талабаси Муштарий Қурбоноваларнинг ижод намуналарини юқори баҳоладилар. 
АКМ мажлислар залида Эркин Воҳидовнинг рамзий ижодхонаси, шахмат столи, асарларидан кўргазма, китоблари хроникаси тайёрланди ва бу тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. 

photo_2018-12-21_16-51-16   photo_2018-12-21_16-51-12
Айниқса, Фарғона санъат коллежи ўқувчи ва ўқитувчилари томонидан шоирнинг “Руҳлар исёни” асаридан саҳна кўриниши, шеърларидан тайёрланган композицион чиқишлар, қўшиқлар гулдастаси Эркин Воҳидов ижод уммонига етаклади. Ёш ўғил-қизларнинг шоир шеърларидан ифодали ва образли ўқиб беришлари тенгдошларининг ҳайратига сазовор бўлди.

photo_2018-12-21_16-54-00