2018 йилнинг рамзий китобхони. АКМга 2018 йил 1 январдан 19 декабргача 20 000 нафар янги китобхон рўйхатдан ўтган. Йигирма минггинчи бўлиб ёзилган Шаҳзодахон Юсупова истисно тариқасида кутубхонанинг махсус фармойиши билан 20 йилга имтиёзли аъзо бўлди ва кутубхонанинг эсдалик совғаси билан тақдирланди.