Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Натижага эришган китобхонлар:  21.12.2018 15:54

Натижага эришган китобхонлар: муваффақият ёр бўлсин Кутубхонада инглиз, немис, корейс ва рус тилидаги китобхонлар клуби фаолият кўрсатади. Жорий йилда мазкур клубларнинг 142 маротаба машғулотлари ўтказилган. Клуб аъзолари орасида алоҳида етакчи танлаб олиниб, улар ҳар бир машғулотда битта мавзу юзасидан муҳокамалар қилишади ва бошқа тилда сўз аралаштирган “жазоланади”. Яъни ўз-ўзларини тарбия қилиш орқали хорижий тилларни мукаммал ўрганиб, дунёнинг нуфузли олийгоҳларига онлайн имтиҳон топшириб талабага айланишмоқда. Форумда клуб аъзоларидан бўлган ва шундай юксак натижага эришган Али Йигиталиев, Муҳаммадали Расулов, Баҳриддин Ҳакимов, Гўзал Исроиловалар “Натижага эришган китобхон” сифатида АКМ томонидан фахрий ёрлиқ ва ҳамкорлар томонидан тақдим этилган китоблар тўпламига эга бўлдилар. Китобхонларимизга катта ҳаёт остонасига қадам қўйганлари муносабати билан муваффақият тилаймиз ва ҳеч қачон китоб қўлларидан тушмаслигидан умидвормиз.

MyCollages (2)