Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори номига Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Иқтисодиёт коллежи АРМ раҳбари У.Хонпўлатованинг туман марказидаги ахборот-ресурс маркази фаолияти юзасидан ёзган мурожаати келиб тушган.
Ушбу мурожаат бўйича 2018 йил 19 декабрь куни Фарғона вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи У.Жабборов, Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Ш.Аслонов, Тошлоқ туман ҳокимлиги бош мутахассиси Т.Абдуллаевлар ҳамда ариза муаллифининг ўзи иштирокида мурожаат ўрганиб чиқилди.
Ушбу мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги бош мутахассиси Т.Абдуллаев томонидан АРМ филиали ўз жойида қолдирилиши, ҳозирда уни ҳокимлик томонидан капитал таъмирдан чиқариш масаласи кўриб чиқилаётганлиги ҳақида тушунтириш берилди.