Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

"Қишки ва сеҳрли китоблар оламига саёҳат"  25.12.2018 12:58

Ҳар мавсумнинг  ўз гўзаллиги ва ўзига хослиги бор. Қиш ажойиб, сеҳрга тўла вақт. Абонемент секторида  қишки китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмани ёқтирган ҳар қандай китобни уйингизга олиб кетишингиз ва оилангиз билан қишки оқшомда ўқишингиз  мумкин.

Биз сизларни қишки ва сеҳрли китоблар оламига саёҳат қилишга таклиф қиламиз. Кўргазмада  таниқли ўзбек адиблари, хорижий ва рус ёзувчилари: Одил Ёқубов, Ўткир Ҳошимов, Тохир Малик, Баҳодир Худойберганов, Жейм Жойс, Луис Керролл, Джон Уэйн, Иван Тургенев, Владимир Короленко, Гарий Немченко ва бошқа кўплаб ёзувчиларнинг асарларини топасиз. Шунингдек, кўргазмада болажонлар учун ҳам қизиқарли  китоблар намойиш этилган.

Китоб кўргазмаси мунтазам янгиланиб, сизни янги китоблар билан қувонтиради!

Бизнинг кутубхонамизга келинг, чунки у эрда қизиқарли китоблар сизни кутмоқда!

Ўқиш сеҳрига қўшилинг ва ўз қишки кайфиятингизни яратинг!

photo_2018-12-25_14-56-50