Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Ватанпарварлик ойлиги”  05.01.2019 13:11

2019 йил 5 январ куни Ахборот кутубхона маркази Абонемент секторида “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан тадбир ўтказилди.

Тадбирда ахборот кутубхона маркази китобхонлари ва Фарғона шаҳар  15580 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирок этишди.

photo_2019-01-05_11-59-09

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги ПК- 5413- сонли қарорига асосан 2018 йил 15 декабрида 2019 йил 15 январга қадар “Ватанпарварлик ойлиги” деб эълон қилинганлиги ва шу давр ичида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда давомида Фарғона шаҳар 15580 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси кичик сержант Д.Ахадов Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида олиб борилаётган ислоҳатлар ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига берилаётган имтиёзлар тўғрисида  айтиб ўтган бўлса, оддий аскари А.Исломов муддатли ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шарт шароитлар ва имтиёзлар ҳақида маълумот берди.

photo_2019-01-05_11-58-21

Кутубхонамизнинг доимий китобхонлари ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.