Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Детектив жанрининг устаси - Уильям Коллинз”  09.01.2019 08:52

2019 йил 8 январь куни хорижий адабиётлар ўқув залида “Детектив жанри-устаси Уильям Коллинз” мавзусида 1824 йил 8 январда Лондонда туғилган ёзувчи Уильям Коллинз таваллудининг 195 йиллигига бағишланган ахборот дақиқаси бўлиб ўтди. 

photo_2019-01-09_10-51-51

Хизмат кўрсатиш бўлими мудири Ф. Альмухаметова Уильям Коллинза хаёти ва ижоди ҳақида қисқача маълумот билан таништирди. Сектор фойдаланувчилари У. Коллинзанинг инглиз ёзувчиси, детектив жанрининг биринчи ва энг муваффақиятли асаридан бири “Ой тошлари” романининг муаллифи эканлигини билиб олдилар.Унинг биринчи романи “Антонина” романи 1850 йилда нашр этилган. Ёзувчи ижоди давомида 27 роман, 15 та спектакль ва 50 та ҳикоялар ёзган. Муаллифнинг “Оқ”, “Яширин никоҳ”, “Сариқ маска”, “Икки тақдир”, “Эр ва хотин” ва шунга ўхшаш қизиқарли романлари китобсеварлар орасида машҳурдир.