Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

"Онлайн ҳуқуқшунос"  09.01.2019 13:07

Савол: Мен олий ўқув юртининг сиртқи бўлимига контракт асосида ўқишга кирдим. Ойлик маошимдан контракт пули тўловини амалга оширмоқчиман. Уни тўлашда даромад солиғи бўйича имтиёз бор, деб эшитган эдим. Лекин бухгалтеримиз сиз 27 ёшдасиз, бу имтиёз фақат 26 ёшгача кўлланилади, деди. Шу тўғрими?

      Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179-моддаси, 31-бандида Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтирилса, деб ёзилган, яъни 26 ёшли чеклов бирон бир ходим ёки ишчининг фарзандига тегишли, сизга таалуқли эмас. Шундан келиб чиққан ҳолда, ёшингиздан қатъи назар даромадингизнинг ўқишга йўналтирилган қисмидан даромад солиғи ушланмайди.

photo_2019-01-09_15-04-26