Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Маҳалла – катта оила”  31.01.2019 14:25

2019 йил 31 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази умумий ўқув зали секторида “Маҳалла – катта оила” мавзусида ахборот дақиқаси ҳамда шу мавзуда китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Ахборот дақиқасини умумий ўқув зали сектори мудири О.Абдуллаева олиб борди.  
Маҳалла минг йиллар давомида шаклланган, халқимизнинг ўзига хос қиёфасини кўрсатиб турадиган ноёб ижтимоий тузилмадир. Бир – бирига меҳр – оқибат кўрсатиб яшаш, яхши ва ёмон кунларда бирга елкадош бўлиш сингари инсонга хос фазилатлар айнан маҳаллада ўз аксини топади.

photo_2019-01-31_16-10-51


“Маҳалла – катта оила” деб номланган кўргазмада маҳаллага доир бир қанча китоблар китобхонларга тавсия қилинди.
Шу билан бирга кутубхонада мавжуд адабиётлар, яъни: 
С.Бобоқулов, “Маҳалла мулк ҳуқуқи”, Т.: Адолат., 1998 й., 
“Маҳалла: Фуқаролар ўзини-ўзи бошқаришнинг ҳуқуқий асослари”, Т.: Янги аср авлоди., 2003 й.,
“Эркин ва фаровон юксак маънавиятсиз қуриб бўлмайди”, Т.: O’zbekiston., 2014 й., ва бошқа адабиётлар ҳамда матбуот нашрлари китобхонлар эътиборига ҳавола этилди.