Жавоб: Ҳа, ҳарбий хизмат, давлат хавфсизлиги органларида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш иш стажига қўшиб ҳисобланади ("Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддаси "б" банди). У тинч даврда ўтган бўлса, бир баравар миқдорда ҳисоблаб чиқарилади. Айни пайтда ҳаракатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасалардаги, жанговар ҳаракатлар даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларидаги хизмат ва эркин ёлланганлар таркибидаги иш, байналмилал бурчни бажаришда жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун уч ҳисса баробарида ҳисобланиши лозим (Қонуннинг 38-моддаси "а" банди).