Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

«Компютер менга дўстми ёки душман?»  06.02.2019 12:44

2019 йил 6 февраль куни хорижий адабиётлар залида корейс тилига қизиқувчилар клуби аъзолари ўртасида «Компьютер менга дўстми ёки душман?» мавзусида яна бир муҳокама бўлиб ўтди. Клуб иштирокчилари компьютерга қарамлик тўғрисида суҳбатлашдилар.
Суҳбат давомида клуб раҳбари Муминов Назимжон иштирокчилар ўртасида ушбу қисқа сўровни ўтказди:
Энг муҳим ишингиздан компьютер учун кеча оласизми?
Компьютерда ишлашдан роҳатланасизми? 
Компьютерда ўйин ўйнаш жараёнида вақт ҳақида ўйлайсизми?
Компьютердан фойдаланаётганингизда сизни чалғитсалар ғазабланасизми?

photo_2019-02-06_14-05-40


Бу муаммоли сўровлар ҳали ноаниқ ва ечими йўқдир. Суҳбат давомида иштирокчилар буни ҳар қандай тарзда ҳам ҳал қила олмадилар. Ўзаро суҳбат олиб бориш жараёнида клуб аъзолари муаммоларни муҳокама қилиб, бир-бирларини тингладилар. Суҳбат давомида улар жонли мулоқот завқини сездилар ва айнан шу нарса, хатто энг кучли компьютердан ҳам муҳимдир.