Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Китобхонлар клуби”  20.02.2019 10:15

2019-йил 20-февраль куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Китобхонлар клуби”ининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Унда кутубхона ва ахборот ҳужжатларини каталоглаштириш ва ишлов бериш бўлимининг 1-тоифали кутубхоначилари Н. Абдубоқиева ва М. Исроиловалар Антуан де Сент-Экзюперининг “Кичкина шаҳзода” асарини муҳокама қилдилар. 

photo_2019-02-20_12-11-14 (2)

Антуан де Сент-Экзюпери ХХ аср француз адабиётининг йирик намояндаларидан бири, моҳир учувчи, шоир бўлиб, 1900-йилнинг 29-июнида Франциянинг Лион шаҳрида таваллуд топган. Антуан ёшлигидан жуда шўх ва ҳамма нарсага қизиқувчан бўлиб вояга етади. 1917-йилда ўрта маълумотни тугатиб, 1919-йилда Нафис санъат Академиясининг архитектура бўлимига эркин тингловчи сифатида ёзилган. Кейинчалик унинг техникага, учувчиликка бўлган иштиёқи туфайли, фуқаролик авиацияси учувчилигига имтиҳон топшириб, ундан муваффақиятли ўтади. 
Унинг “Кичкина шаҳзода” асари ҳам айнан Сахрои Кабирга тушиб қолган учувчининг бошидан кечирганлари ҳақидадир.
Ушбу асар фалсафий мушоҳадага ундовчи асар бўлиб, асар муаллифнинг дўсти Леон Вертга бағишланади. Асарда тасвирланган учувчи, унинг фалокат туфайли сахрога тушиб қолиши ва кичкина шаҳзода билан танишгани, уларнинг суҳбатлари асосида тасвирланади. Муаллиф ушбу асарда, кичкина шаҳзоданинг  сайёралар аро бўлган саёҳати ҳамда учратган одамлари ҳақида учувчига гапириб беришини тасвирлайди. 

 photo_2019-02-20_12-11-14

Ушбу асар орқали муаллиф инсонларнинг бир-бирига бўлган муносабатлари, дўстлик, меҳр-оқибат тушунчаларининг тобора заифлашиб бораётганлиги, инсонлар ҳаётни фақатгина ўз қарашлари билан кўраётганлиги, болаларча меҳрли дунёқарашнинг йўқолиб бораётганини тушунтириб беришга ҳаракат қилади.
Кутубхона ва ахборот ҳужжатларини каталоглаштириш ва ишлов бериш бўлимининг 1-тоифали кутубхоначилари Н. Абдубоқиева ва М. Исроиловалар ушбу қизиқарли асарни ўқишни барчага тавсия қилдилар.