Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Ташқи кўриниш маданияти”  20.02.2019 13:58

2019 йил 20 февраль куни хорижий адабиётлар ўқув залида корейс тилига қизиқувчилар клуби иштирокчилари ўртасида “Ташқи кўриниш маданияти” мавзусида навбатдаги суҳбат бўлиб ўтди.

photo_2019-02-20_15-16-26

Ушбу суҳбатда маданиятли, тартибли инсон бўлиш ва шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш ҳақида фикр юритилди. Муҳокама давомида клубнинг доимий аъзоси Азима Ахунбобоева кийинишда нималарга эътибор бериш кераклиги, кийиниш услуби, кийим-кечаклар учун аксессуарлар танлаш ва уларни қўллаш ҳамда таниқли дизайнерлар Валентин Юдашкин, Пьер Карден, Кристиан Диорлар ҳақида қатнашчиларга маълумот бериб ўтди.
Клуб аъзоларидан яна бири Нозимжон Муминов: “Инсоннинг ташқи кўриниши ва кийиниш услубидан келиб чиқиб, унинг турмуш тарзи, ижтимоий мавқеи ҳақида баъзи фикрларга келиш мумкин. Шу сабабли, кўп ҳолларда кийиниш услуби бизнинг “ташриф қоғоз”имизга айланади” – деган фикрни билдирди.    
Суҳбат давомида қуйидаги саволлар бўйича викторина ўтказилди. 
Ҳар бир фасл либослари учун ном берилганми?
Кийим танлашда нималарга эътибор бериш керак?
Ранглар ҳамоҳанглиги қонуни нимани англатади?
Модага оид журналларни биласизми?
Ушбу саволларни муҳокама қилиб бўлгач, иштирокчилар: “Кийиниш маданияти инсоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлиб, ҳар биримизнинг кийиниш услубимиз ўзимизнинг эстетик тимсолимизни кўрсатиб беради” – деган фикрга келдилар.