Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида 2019 йил 20 февраль куни “Ганч ўймакорлик санъати” номли расмли китоб кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмада ганчкорлик санъатига оид адабиётлар жой олди.
Ганчкорлик – Ўзбекистон меъморчилик-безак санъатининг қадимий турларидан бири бўлиб, Хива, Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Наманган, Қўқон каби шаҳарлар унинг асосий марказлари ҳисобланади.
Ганчкорлик санъати халқ амалий-безак санъатининг бошқа турларига қараганда, меъморчилик санъати билан узвий боғлиқ бўлиб, азалдан сарой, масжид ва мадраса бинолари ҳамда бадавлат шаҳарликларнинг уй-жойларини безаб турган.
Ҳозирги кунда республикамизда халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантириш борасида яратилаётган имкониятлар натижасида ҳунармандчилик фаолияти кундан кунга ривожланиб бормоқда.
Мазкур кўргазмани ташкил этишдан мақсад, аҳоли ҳамда китобхон ёшларни миллий анъаналаримизнинг намуналаридан бири бўлган ганч ўймакорлиги санъати билан яқиндан таништириш ва ушбу миллий амалий санъат турига уларда қизиқиш уйғотишдир.
Ушбу ташкил этилган кўргазма китобхонлар ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда.