Савол: Амаким яқинда пенсияни расмийлаштиришга ҳужжатларни топширди. Улар орасида меҳнат дафтарчаси ҳам бор эди, уни қайтариб бермадилар. Бу ҳужжат пенсионернинг шахсий йиғмажилдида қолаверадими?
Жавоб: Ҳужжатларни топширганда амакингиз тақдим этган ҳужжатларнинг асл нусхаларини қайтариб, маълумотномалар ва меҳнат дафтарчасини йиғмажилдда қолдирганлар. Меҳнат дафтарчасининг асл нусхаси Пенсия жамғармаси бўлимининг комиссияси томонидан пенсияни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг аризачига қайтарилади (АВ томонидан 17.11.2011 йилда 2282-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 11-банди).