Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

"Онлайн ҳуқуқшунос"  26.02.2019 09:24

Савол: Отаси йўқ боланинг фамилиясини бувисининг қизлик фамилиясига ўзгартириш мумкинми?

Жавоб: Боланинг фамилиясини ўзгартиришингиз мумкин. Бироқ бувисининг фамилиясига эмас ўзингизнинг фамилиянгизга. Бунда болага исм ота-онанинг келишувига биноан қўйилган бўлса, ота исми – отасининг исмига кўра берилади. Боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади. Ота-она турли фамилияларда бўлганлар ота-онанинг келишувига биноан болага отасининг ёки онасининг фамилияси берилади. Ота-онанинг хоҳишига кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин. Ота-она ўртасида боланинг исми ва ёки фамилияси бўйича келишув бўлмаганда, келиб чиққан низо васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади. Агар бола ўзаро никоҳда бўлмаган шахслардан туғилган ва оталик қонуний тартибда белгиланмаган бўлса, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг манфаатларини эътиборга олиб, унинг фамилиясини онанинг мурожаат қилган давридаги фамилиясига алмаштириш учун руҳсат беришга ҳақли (Оила кодексининг 69,70- моддалари)

Боланинг фамилиясини ўзгартириш учун яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органларига мурожаат қилишингиз лозим.