2019 йилнинг 27 февраль куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази электрон ўқув залида “Бугунги кунда интернетнинг ёшлар ҳаётида ижобий ва салбий оқибатлари” мавзусида суҳбат ўтказилди.
Тадбирни электрон ўқув зали сектор мудири Н.Турсунова олиб борди. Тадбирни АКМ директор ўринбосари в. в. б. Э.Раҳимов очиб берди. У ўз сўзида бугунги кунда интернетнинг ёшлар ҳаётида ижобий ва салбий оқибатлари, интернет ва компьютердан ахборот олиш қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида мавзуга оид қоидабузарлик ҳолатларида белгилаб ўтилган моддалар билан таништириб ўтди.
Шундан сўнг, тадбир меҳмони олий тоифали оилавий психолог Латофат Асқарова сўзга чиқиб, мавзу бўйича ўқувчиларга ҳаётдаги барча жараёнларни яхши-ёмон тарафи бўлгани каби интернетнинг ҳам ижобий ва салбий оқибатлари борлиги, интернет ва компьютернинг ёшлар ҳаётига психологик таъсири, ундан тўғри фойдаланиш, ёшлар ўртасида соғлом фикрлашни ўрганиш юзасидан суҳбат олиб борди.
Суҳбат қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди ҳамда ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.