Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Дунё тан олган кун”  02.03.2019 12:50

2019 йил 2 март куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳуқуқий ахборот секторида  2 март – Ўзбекистон Республикаси  БМТга аъзо бўлган кун муносабати билан “Дунё тан олган кун” деб номланган кўргазма ташкил этилди.
Мазкур кўргазмани ҳуқуқий ахборот сектори кутубхоначиси С.Аҳмедова шарҳлаб берди.

SAMSUNG Dr.Printer.url

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945 йил 24 октябрда, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ялпи хавфсизликни мустаҳкамлаш туфайли тинчликни барқарор этиш журъати билан тўлиб тошган 51 мамлакат томонидан ташкил этилган. Бугунги кунда дунёнинг қарийб барча мамлакатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзоларидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутун инсоният дуч келаётган муаммолар ҳал этиладиган марказ ҳисобланади. Мазкур фаолият БМТ тизимини ташкил этувчи 30 дан ортиқ ташкилотнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида ҳимоя қилиш, атроф муҳитни муҳофаза этиш, турли хавфли касалликларга қарши курашиш, тараққиётни барқарор этишга ёрдамлашиш ва қашшоқликка қарши курашиш борасида кундан кун фаолроқ иш олиб бормоқда. 
Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг энг нуфузли халқаро ташкилоти – Бирлашган Миллатлар Ташкилотига 1992 йил 2 март куни аъзо бўлган. Aйнaн шу кундан бошлаб мaзкур глoбaл тузилмaнинг Нью-Йорк шaҳридaги бoш қaрoргoҳидa унинг тeнг ҳуқуқли aъзoси — мустaқил Ўзбeкистoн бaйрoғи ҳилпирaб турибди. Тадбирда сектор фойланувчилари иштирок этишиб, БМТ ҳақида қисқача маълумотга эга бўлдилар.