2019 йил 2 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассислари “2-апрель халқаро болалар китоби куни” ва таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги режасига асосан Фарғона шаҳар 56-сон мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида болажонларга ахборот-кутубхона маркази фаолиятини таништириш ва китобга бўлган қизиқишни уйғотиш мақсадида, видиоролик ҳамда “Шолғом” ва “Бўғирсоқ” эртаклари намойиш этилди.
Шунингдек, “Бўғирсоқ” эртагини қўғирчоқлар ёрдамида болажонларга саҳналаштирилди. Намойиш этилган эртаклар асосида болалар билан “Эртак қаҳрамонларини топ”, “Расм териш” ўйинлари ўйналди. Фаол қатнашган болажонларга АКМ ходимлари томонидан эртак китоблари совға қилинди.