Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Китоб - ҳаёт кўзгуси”  02.04.2019 13:28

2019 йил 2 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази ўлкашунослик секторида 2 апрель - “Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан “Китоб – ҳаёт кўзгуси” номли китоб-расмли кўргазма ташкил этилди. Кўргазмани ўлкашунослик сектори 1- тоифали кутубхоначиси Д.Шакирова Фарғона шаҳар 10-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳамда доимий китобхонлар учун шарҳлаб берди. 
Мазкур кўргазмадан болалар адабиёти жой олди.
Болалар адабиёти олтин даври XIX аср ўрталарига тўғри келади. Бу даврга келиб, ниҳоят, болаларга нафақат ўқув дарсликлари, балки бошқа мазмундаги китоблар ҳам зарурлиги тан олинган. 
Ҳозирги даврда болалар адабиёти – бу адабиётдаги бир бутун алоҳида йўналиши бўлиб, бугун бутун дунёда халқаро болалар китоби куни кенг нишонланиб келинмоқда. 
Ушбу ташкил этилган кўргазма ўқувчилар ва китобхонлар ўртасида катта қизиқиш уйғотди.

photo_2019-04-02_15-23-14  photo_2019-04-02_15-23-10