Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Китобхонлар клуби”  04.04.2019 07:04

2019 йил 3 апрель  куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирда кутубхона ва ахборот ҳужжатларини комплектлаш бўлими мудири Д. Раимова ва кутубхона ва ахборот ҳужжатларини сақлаш бўлими мудири Д. Закировалар Пауло Коэлонинг “Алкимёгар” романини муҳокама қилдилар.
Дунёнинг энг машҳур ёзувчиларидан бири – Пауло Коэльо 1947 йил 24 августда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида туғилган. Унинг “Вероника”, “Олам жангчиси”, “Прим хонимлари”, “Олтинчи тоғ”, “Ўн биринчи дақиқа” романлари дунё китобхонлари томонидан қизиқиб ўқилмоқда. Пауло Коэльонинг “Алкимёгар” романи жаҳоннинг 120 та мамлакатида чоп этилган ва ёзувчига катта машҳурлик келтирган. 
Ушбу асарда чўпон йигит Сантягонинг ҳаёти давомида қилган сайёҳатлари ҳикоя қилинади. Ушбу асар замирида ҳар бир инсон бу дунёга келишидаги олий вазифаси – ўз тақдирини рўёбга чиқаришга эришиши, аммо бу йўлда турли хил ғовлар ҳалақит бериши, инсон ўз тақдиридаги бу қийинчиликларни енгиб ўтишда ўзида куч топа олиши кераклиги, шунингдек, тақдир йўлидан бораётганларга ҳаёт ҳақиқатдан ҳам ўз хайру саховатини аямаслиги очиб берилган. 
Кутубхона ва ахборот ҳужжатларини комплектлаш бўлими мудири Д. Раимова ва кутубхона ва ахборот ҳужжатларини сақлаш бўлими мудири Д. Закировалар ушбу инсонни ҳаётга бошқача кўз билан қарашга ундайдиган романни ўқиб чиқишни барчага тавсия қилдилар.