Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Тўғри овқатланиш – саломатлик гарови”  04.04.2019 07:54

2019 йил 3 апрелда хорижий адабиётлар ўқув залида “Тўғри овқатланиш – саломатлик гарови” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.

photo_2019-04-03_13-57-36

Суҳбатни хизмат кўрсатиш бўлим мудири Ф.Альмухаметова олиб борди.  
У суҳбат бошида 1948 йилдан бери хар йили 7 - апрелда “Жаҳон соғлиқни сақлаш куни” нишонланиши тўғрисида маълумот бериб ўтди.
 Шунингдек, Ф.Альмухаметова суҳбат қатнашчиларига инсон саломатлигига таъсир кўрсатадиган омиллардан бири – нотўғри овқатланиш эканини айтди.
 Инсоннинг жисмоний ва ақлий фаолияти унинг тўғри овқатланишига боғлиқ. Инсон қанчалик тўғри овкатланиши, унинг умр кўриш давомийлигига таъсир этади.
Суҳбат давомида китобхонлар ўртасида савол-жавоблар ҳам ўтказилди.
 “Қандай маҳсулотлар инсон организми учун фойдали ва зарарли?” – деган савол ўртага ташланди.
Китобхонлар томонидан: зарарли маҳсулотларга газли ичимликлар, ширинликлар, консерва маҳсулотлари ва бошқалар, фойдали маҳсулотларга эса мевалар, сабзавотлар, асал ва бошқалар киради, деган фикрларни билдирдилар.
Суҳбат иштирокчиларини фикрича, психологияда тўқ сариқ ранг инсонни энергия билан таъминлайди, сариқ ранг овқатни  ҳазм қилиш ва асаб тизимини рағбатлантиради, иссиқ ранглар эса ичимликларга бўлган қизиқишни оширар экан.
Суҳбат ўтказишдан мақсад, ёшларда тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини тарбиялаш ғоясини шакллантиришдир. 
        Суҳбат жуда қизиқарли савол-жавобларга бой бўлиб ўтди.

photo_2019-04-03_13-57-43