Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Шарқнинг буюк ҳукмдори”  04.04.2019 12:19

2019 йил 3 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят-ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Фарғона вилояти ҳарбий қисм билан ҳамкорликда буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг 683 йиллиги муносабати билан “Шарқнинг буюк ҳукумдори” мавзусида адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 
Тадбирда Фарғона Политехника институти тарих факультети ўқитувчилари М.Деҳқонова, Л.Тишабаева ва С.Юлдашевлар, Ёшлар Иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши ҳарбий бўлим мутахассиси Ў.Эгамбердиев, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Фарғона вилояти 83721- ҳарбий қисм командири Х.Қурбонов, ҳарбий қисм хизматчи ва курсантлари ҳамда фаол китобхоналар иштирок этдилар.
Тадбирни АКМ директори Ш.Аслонов очиб, навбатни Фарғона Политехника институти ўқитувчиларига берди. М.Деҳқонова ва Л.Тишабаевалар сўзга чиқиб, Амир Темур бобомиз ўз замонининг нақадар кучли, адолатли, қудратли инсони бўлганлиги, Она диёри озодлиги йўлида керак бўлса ўз жонини беришга тайёр, улуғ эрксевар ҳукумдор эканлиги ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумот бериб ўтдилар.
Шунингдек, тадбирнинг бадиий қисми учун Фарғона шаҳар санъат коллежининг ўқувчиларига навбат берилди. Улар Амир Темур ҳаётига бағишланган саҳна кўринишини намойиш этдилар.
Шундан сўнг, Амир Темурнинг ҳаёти ва ҳарбий санъатига бағишланган “Буюк аждодларимиз мероси ва уларнинг ҳарбий санъатни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси” мавзусидаги викторинанинг II-вилоят босқичи бўлиб ўтди. Мазкур викторинада Андижон, Наманган, Фарғона ва Қўқон ҳарбий қисм курсантларидан ташкил топган 4 та жамоа беллашдилар.
Викторина натижаларига кўра ғолиб Фарғона вилоят жамоаси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти ҳарбий қисм томонидан дипломлар ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Тадбирда Амир Темурнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган расмли китоб кўргазмаси ташкил этилди ва ушбу кўргазма маънавият ва маърифат сектори кутубхоначиси Д.Нуритдинова томонидан шарҳлаб берилди.

IMG_0019       IMG_0022