Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“АКМда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сон Қонуни мазмун-моҳиятини ўрганиш мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди”  04.04.2019 12:43

2019 йил 4 апрель куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги “Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасинингайрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-531-сон Қонуни мазмун-моҳиятини ўрганиш мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳуқуқий ахборот сектори 1-тоифали кутубхоначиси С.Аҳмедова АКМ ходимларига мазкур Қонун мазмуни ва аҳамияти тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Фуқаролик кодексига, Солиқ кодексига, Фуқаролик процессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги, “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги, “Хусусий корхона тўғрисида”ги, “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги, “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида АКМ ходимларига маълумот берилди.

аааааааа