Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“АКМда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 мартдаги ПҚ-4236-сон Қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди”  03.04.2019 12:53

2019 йил 3 апрель куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 мартдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4236-сон Қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳуқуқий ахборот сектори 1-тоифали кутубхоначиси С.Аҳмедова АКМ ходимларига мазкур қарор мақсади ва вазифалари, мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Мазкур қарор билан мажбурий ижро тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ўз вақтида ижро этишни таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда ижро иши юритувида сансалорликка чек қўйиш, ижро жараёнига медиация институтини жорий этиш, Мажбурий ижро бюроси Ижро ҳужжатларининг ягона электрон базасини юритиш белгиланганлиги тўғрисида маълумот берилди.