Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Саломатлик – бебаҳо бойлик”  05.04.2019 12:32

2019 йил 5 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази умумий ўқув зали секторида 7 апрель – Халқаро саломатлик куни муносабати билан “Саломатлик – бебаҳо бойлик” номли давра суҳбати ва  китоб-расмли кўргазмаси ташкил этилди.

photo_2019-04-05_16-06-23

Тадбирда вилоят ОИТС га қарши курашиш маркази, методик профилатика ва эпидемияга қарши ишларини ташкил этиш бўлими эпидемиолог шифокорлари, Жамият саломатлиги ва соғлиқни ташкил этиш илмий тадқиқот институти мутахассиси, “Ҳабар” газетаси мухбири ва доимий фойдаланувчилар қатнашдилар.
Тадбирни шифокорлар Ҳусанов Абдулҳофиз Абдусалимович  ва Шукуржон Олимов очиб, тадбир қатнашчиларига инсон саломатлиги юзасидан шунингдек, ОИТС касаллиги ҳақида маълумот бериб ўтдилар.
Сўнг сўз, Жамият саломатлиги ва ва соғлиқни ташкил этиш илмий тадқиқот институти мутахассиси Фарида Жўраевага берилди. У ўз сўзида, бугунги куннинг ёш авлодлари, уларнинг саломатлиги ҳамда тўғри овқатланиш ҳақида ўз фикр – мулоҳазаларини билдириб ўтди. 
Шундан сўнг, “Саломатлик – бебаҳо бойлик” номли кўргазма умумий ўқув зали кутубхоначиси М.Узакова томонидан шарҳлаб берилди.      
Тадбир сўнгида, АКМ ходимлари сўзга чиқиб ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома ва эсдалик совғалар тақдим этдилар.

photo_2019-04-05_16-06-19