Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Хива - Хоразм воҳасининг дурдонаси”  17.04.2019 12:24

           Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида 2019 йил 17 апрель куни “Ўзбекистонда туризм истиқболи” рукни остидаги навбатдаги “Хива - Хоразм воҳасининг дурдонаси” номли расмли китоб кўргазмаси ташкил этилди. 
           Кўргазмада Хива тарихи, қадимий обидалари ва Хивага оид адабиётлар жой олди.
Хива — музей-шаҳар, лекин Рим шаҳри каби аҳоли яшайдиган шаҳардир. Шарқнинг кўпгина шаҳарлари каби Хива Амударёнинг қуйи оқимида жойлашган Хейвак номли сув ҳавзаси ёнида барпо этилган бўлиб, Хоразм воҳасининг суғориладиган ерларида ривожланиб келган.
          «Хива» — тарихий қурилиш, бутунлигича бино ва иншоотлар, аслида очиқ ҳаводаги бутун бир шаҳар амалда тарихий ҳолида сақланиб қолган дунёнинг бир нечтагина шаҳарларидан биридир. XVIII аср охири — XIX аср ўртасидаги Хива шаҳрининг монументал иншоотлари гўёки қайтадан барпо этилган шаҳарни ҳосил қилган бўлиб, у бизни бор-йўғи икки-уч авлод усталарнинг ҳаёти давомида қурилиши тезлиги билан ҳайратда қолдиради.
           Ҳайратга қолдирадиган айнан шу Ичан-қалъа тақдир тақозоси билан меъморчилик музейига айланди, унинг ёдгорликларида бизга халқ усталарининг энг гўзал асарлари намоён бўлади.
           Ўрта асрларда Хива алломаларнинг шаҳри бўлган. Бу ерда йирик фан марказлари фаолият юритган – астрономия, математика, тиббиёт ривожланган, буюк олимлар Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино яшаган ва ижод қилган. Шоҳ Маъмун ибн Муҳаммад ҳузурида ўрта асрларнинг энг йирик Шарқ олимлари ишлаган, улар «Маъмун Академияси»ни ташкил қилганлар. Шарқда машҳур бўлган ХIХ аср шоирлари Шермуҳаммад Мунис ва Огаҳийлар бу ерда ўз асарларини яратганлар. Шаҳар «Хоразм воҳасининг дурдонаси» номига сазовор бўлгани бежиз эмас.
           Мазкур кўргазмани ташкил этишдан мақсад аҳоли ҳамда китобхонларни тарихий обидаларга бой бўлган Хива шаҳри билан яқиндан таништириш ва ички туризмни тарғиб қилишдир.   
Ушбу ташкил этилган кўргазма китобхонлар ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда.
           Юртимизнинг турли масканлари ҳақидаги кўргазмалар келгусида “Ўзбекистонда туризм истиқболи” рукни остида давом этади.

                                        photo_2019-04-17_14-23-27