Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Китобхонлар клуби”  17.04.2019 14:57

2019 йил 17 апрель  куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирда кутубхона ходими Ф. Расулжонова Исажон Султоннинг “Озод”  романи ҳақида маълумот берди.
Исажон Султон (Султонов Исажон Абдураимович) — ёзувчи 1967 йил 
7 апрель куни Фарғона вилояти, Риштон тумани, Авазбой қишлоғида туғилган.
Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. 1997 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қабул қилинган. Исажон Султоннинг ҳикоялари ҳар хил бадиий-адабий нашрларда чоп этилган, жумладан, “Шарқ Юлдузи”, “Халқлар дўстлиги” (Россия), “Рус даласи” (Молдавия), “Лексикон” (АҚШ), “Kurgan Edebiyat” (Туркия) ва бошқалар. 2010 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг бадиий-адабий журнали “Шарқ Юлдузи” нашриёти томонидан “Боқий дарбадар” романи чоп этилган. “Озод” романи эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси мукофотига сазовор бўлган (2012). Ёзувчининг “Ойдин булоқ” ва “Коса тагида ним коса” ҳикоялари “XX аср ўзбек ҳикоялари”дан жой олган ҳамда “Муножот” (1990), “Боқий дарбадар” (2010), “Озод” (2012), “Боғи Эрам” (2015) китоблари чоп этилган.
Ёзувчи Исажон Султоннинг “Озод” романи шарқона мумтоз фалсафа ва бугунги постмодернча дунёқарашни ўзида синтез қилган асардир. Романни ўқиган ўқувчи мусулмон шарқига хос дунёқарашнинг замонавий фалсафий ифодасига дуч келади. Романда бугунги глобал дунёда ўзлигини йўқотиб бораётган инсониятнинг саодатга эришиш йўли хусусида сўз боради. 
Роман қахрамони ҳам бахтнинг тимсоли лолани қидириб йўлга чиқаркан, манзилга қадар турли воқеалару синовларни бошдан кечиради.
Ф.Расулжонова ушбу фалсафий мушоҳадага чорловчи асарни ўқиб чиқишни барчага тавсия қилди.

photo_2019-04-17_16-55-54