Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Танишинг Германия”  18.04.2019 14:14

2019 йил 18 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази хорижий адабиётлар ўқув залида “Танишинг Германия” мавзусида ахборот дақиқаси ўтказилди. 
Тадбирда “Германия: мамлакат ва одамлар” мавзусида китоб кўргазмаси ҳам  ташкил этилди. Хизмат кўрсатиш бўлими мудири Ф.Альмухаметова китобхонларга Германиянинг анъаналари, маданиятини, дини, иқтисоди, санъати ва сиёсатини акс эттирувчи китоблар билан таништириб ўтди. 

photo_2019-04-18_16-09-00

Ўқувчилар диққат эътиборига расмли альбомлар, Германиялик санъаткорлар Альбрехт Дюрер, Эрнст Горфман ва Гуго фон Габермен каби машҳур инсонлар ҳақида, шунингдек, буюк немис мусиқачилари Баха, Бетховен, Брамсалар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

photo_2019-04-18_16-09-08


Суҳбат сўнгида кутубхоначи Диёра Дадажонова Германиянинг тарихи, географиясини ва маъданиятини чуқур ўрганиш мақсадида, китобхонлар ўртасида қизиқарли викторина ўтказди. 
Ушбу ахборот дақиқаси орқали ўқувчилар Германия ҳақида ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлдилар.