Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

"Онлайн ҳуқуқшунос"  19.04.2019 14:29

Савол: Лойиҳага кўра газ ҳисоблагичи кўчада ўрнатилган. Газ таъминоти ташкилоти инспектори уйга кириши шартми? Агар шарт бўлса, қайси ҳужжатга асосан? 

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маиший шароитда газдан фойдаланиш қоидаларининг (АВ томонидан 14.10.1997 йилда 370-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 17.8-бандида назарда тутилишича, уй-жой мулкдорлари газ хўжалиги корхоналари ходимларини, улар хизмат гувоҳномаларини тақдим этганларида, газ қувурлари ва газ жиҳозларини кўздан кечириш ва таъмирлаш учун квартира, турар жойга сутканинг исталган пайтида киритишлари шарт.

Қоидаларнинг 14.12-бандига асосан, газ таъминоти ташкилоти вакили белгиланган муддатларда газ плиталарини тафтиш қилиш ва профилактик хизмат кўрсатишга мажбур. Бунинг учун истеъмолчи унинг турар жойга киришини таъминлаши шарт.

Газ жиҳозини тафтишдан ўтказиш санаси тўғрисида истеъмолчилар камида 3 сутка олдин уйларнинг йўлакларида осилган эълонлар, бошқа усуллар орқали огоҳлантирилган бўлишлари керак.

Табиий газни чакана истеъмолчига етказиб бериш шартномасининг 4.2-бандида истеъмолчининг етказиб берувчи вакилига газни ишлатиш жиҳози ва газни ҳисобга олиш асбобини текшириш имкониятини таъминлаш мажбурияти белгиланган.