Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Оташқалб шоир”  26.04.2019 07:34

2019 йил 26 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида шоир Мухаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллигига бағишланган “Оташқалб шоир” номли адабий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда Фарғона шаҳар Темурбеклар мактаби ўқувчилари, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги қошидаги Фарғона акдемик лицейи ўқувчилари, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, “Хабар” газетаси мухбири ҳамда доимий китобхонлар иштирок этдилар.

 Тадбирни Фарғона Политехника Институти ўқитувчиси, филология фанлар номзоди Набижон Солиев очиб, тадбир қатнашчиларига шоиримиз ҳақида маълумот бериб ўтди.

Муҳаммад Юсуф халқ дардини тушунган, Халқ учун, Ватан учун ёниб ижод қилган, шу билан бирга инсон қалбининг туб-тубидаги дардини топиб ёза олаган шоир эди.

Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат тумани, Қовунчи қишлоғида, деҳқон оиласида дунёга келган.

Шоирнинг илк тўплами “Таниш тераклар” номи билан 1985 йилда нашр этилган. 2004 йилга қадар унинг “Булбулга гапим бор”, “Илтижо”, “Уйқудаги қиз”, “Халима энам аллалари”, “Ишқ кемаси”, “Ерка кийик”, “Ёлғончи ёр”, “Осмонимга олиб кетаман”, “Сайланма” каби асарлари нашр қилинган.

Шундан сўнг, тадбирнинг бадиий қисми учун Фарғона санъат коллежи ўқувчилари, Эркин Воҳидов номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари, Фарғона болалар мусиқа мактаби ўқувчилари ўзларининг ижод намуналари билан иштирок этдилар.

Шунингдек, “Оташқалб шоир” номли ташкил этилган китоб-расмли кўргазма умумий ўқув зали мудири О.Абдуллаева томонидан шарҳлаб берилди.

Тадбир сўнгида АКМ ходимлари сўзга чиқиб, ташриф буюрган меҳмонларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

photo_2019-04-26_15-50-02IMG_20190426_133254