Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Нафис сеҳр билан жилоланган ижод”  25.04.2019 07:58

2019 йилнинг 25 апрель  куни  абонемент секторида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, халқ ёзувчиси, моҳир драматург Ҳамид Ғулом таваллудининг 100 йиллигига “Нафис сеҳр билан жилоланган ижод” - номли китоб кўргазмасининг шарҳи ўтказилди. Шарҳни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг Фарғона академик литцейи ўқувчилари ҳамда кутубхонанинг 21 нафар доимий китобхонлари учун Абонемент ва МБА секторининг мудири Л.Батирова ўтказди. 
Тадбирда халқимизга, юртимиз аҳлига хос барча эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган улуғ инсон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, етук шоир, носир ва драматург Ҳамид Ғуломни эҳтиром билан эсланди. Кўргазмада халқимизнинг маънавий оламини, миллий ғурур-ифтихорини юксалтириш, бу улкан ижодкорни ижодий меросини чуқур ўрганиш, ёшларга етказиш мақсадида Ҳамид Ғуломнинг дурдона асарлари намойиш этилди.

Булар: Ҳ.Ғуломнинг “Қуёш шаҳри”, “Достонлар”, “Капитан Арбусионинг ўғли”, “Бинафшани соғиндим Сен-чи?”, “Тошкентликлар”, “Ассалом Ўзбегим”, “Лола кўл”, “Асарлар” тўрт жилдлик асарлари, “Бессмертие”, “Первые ласточки” асарлари. Шунингдек, рус адибларининг Ҳ.Ғулом таржима қилган бир қанча асарлари ҳам кўргазмадан жой олди.

photo_2019-04-26_15-44-46