Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Китобхонлар клуби”  01.05.2019 13:56

2019 йил 1 май куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Унда таниқли адиб Саид Аҳмаднинг “Уфқ” трилогиясининг қисқача мазмуни билан абонемент ва МБА сектори етакчи кутубхоначиси М. Мамадалиева ва кутубхона ва ахборот сақлаш бўлими  етакчи мутахассиси З.Зариповалар  таништирдилар.

Саид Аҳмаднинг барча ҳикоялари замонавий мавзуда ёзилган. У ҳикояларида тасвирлайдиган ҳар бир воқеадан фалсафий умумлашма чиқаришга, воқеаларни лирик таъсирчанлик билан ифодалашга, бадиий тасвирларнинг хилма-хиллигига эришишга интилади. «Чўл бургути», «Ўрик домла», «Лочин», «Одам ва бўри», «Бўстон», «Тўйбоши» каби қатор асарлари Саид Аҳмад ижодида ҳам, ўзбек насрида ҳам янгилик бўлган. Адиб ҳикояларининг бош қаҳрамони ички дунёси бой замондошларимиздир. Ёзувчи «Тоғ афсонаси», «Зумрад», «Муҳаббатнинг туғилиши», «Кўзларингда ўт бор эди», «Пойқадам», «Алла», «Иқбол чироқлари» асарларида ҳаётий характерлар яратган.

Саид Аҳмад ҳикоялардан аста-секин йирик полотнолар яратишга ўтди. 1949 йилда чоп этилган «Қадрдон далалар» ва «Ҳукм» (1958) қиссаларидан кейин яратган «Уфқ» романида (1964) Иккинчи жаҳон урушининг оловли йилларида ўзбек деҳқонларининг фронт орқасида кўрсатган меҳнат қаҳрамонликларини ҳикоя қилди.

Ёзувчининг “Уфк” асари  республикамиз тарихининг уч муҳим даврини ўз ичига олган трилогиясидир. Трилогияда ўша йиллари халқ бошига тушган мусибатлар, одамлар кўксидаги армонлар, шу муносабатларни енгишга қодир мислсиз матонат ва шижоатлар ёзувчи истеъдодига хос эҳтирос, зўр илҳом билан акс эттирилган. Асарда Икромжон, Жаннат, Азизхон, Дилдор, Асрора каби теран, халқчил, ёрқин миллий образлар яратилган.

Трилогиянинг биринчи китоби бўлмиш «Қирқ беш кун»да ўзбек халқининг сув учун кураш лавҳаларини қаламга олинган бўлса, иккинчи китоби — “Ҳижрон кунлари» ҳамда учинчи китоби “Уфқ бўсағасида”да уруш ва урушдан ксйинги даврдаги  фидокорона меҳнати тасвирланади.

Ёзувчи ҳар учала романда ҳам турли тақдирлар, ҳижрон аламлари, айрилиқ кўз ёшларию висол энтикишларини ҳаяжон билан тасвирлайди.

“Уфқ” турли тақдирлар тўғрисидаги  йирик проза асардир,

М. Мамадалиева ва З.Зариповалар ушбу асарни ўқиб чиқишни барчага тавсия қилдилар.

photo_2019-05-02_15-57-01