Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Уильям Шекспир дунёси”  30.04.2019 08:04

2019 йил 30 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази хорижий адабиётлар залида “Уильям Шекспир дунёси” мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 
Мана уч асрдан буён барча тилларда Шекспир исми жаранглайди. Шекспир-  дунёдаги энг машҳур ҳорижий ёзувчилардан  биридир. Шекспир инглиз гуманистикаси асосчиси ҳисобланади. Унинг барча асарлари инсонга бўлган ишонч ва унга ҳурмат билан тўладир.
Тадбирни хорижий адабиётлар зали етакчи кутубхоначиси Д.Дадажонова олиб борди. У фойдаланувчиларга Уильям Шекспир ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг машҳур асарлари ҳақида тақдимот намойиш этди. Д.Дадажонова тақдимот орқали ёзувчининг  ҳаёти ва асарларининг муайян босқичлари ҳақида ҳикоя қилиб берди. Ёзувчининг адабий мероси 2 та шеър, 154 та пьеса ва 37 та асарлардан иборат эканлиги айтиб ўтилди. Бир неча асрлар давомида Шекспирнинг  шеърлари кўшиқ қилиб куйлаб келинмоқда, барча театрларда унинг пьесалари саҳналаштирилмоқда. Унинг Гамлет, Отелло, Қирол Лир каби машҳур асарларида рол ижро этиш кўплаб актёрларнинг орзусидир. 
Шунингдек, тадбирда расмли китоб кўргазмаси ташкил этилиб, фойдаланувчиларга Шекспирнинг инглиз тилидаги асарлари ва Михаил Врубелнинг ёзувчининг саҳналаштирилган асарларидан фотолавҳалар жамланмаси  намойиш этилди.

photo_2019-05-02_15-55-39

photo_2019-05-02_15-55-36