Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

“Китобхонлар клуби”  08.05.2019 13:10

2019 йил 8 май куни  “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирда абонемент сектори мудири Л.Батирова ва электрон ўқув зали мудири Н.Турсуновалар таниқли адиб Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” романини муҳокама қилдилар.
Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” романини ўзбек ва қардош халқларнинг бир қанча адиблари ўзлари учун маҳорат мактаби, деб билганлар. Асардаги чуқур психологик таҳлил намуналаридан, характер ва ҳолат яратиш усулларидан, сюжет ва композицион яхлитликка эришиш йўлларидан, айниқса, бадиий тилнинг жозиб товланишидан сабоқ олганлар ва олмоқдалар. Роман яратилгандан буён адабиётшуносларнинг диққат марказидан тушмай, ҳали-ҳамон қизғин баҳсларга сабаб бўлмоқда. 
“Сароб” романи бош қаҳрамони Раҳимжон Саидий Мунисхон билан илк учрашувдаёқ: “Шу қизнинг бошига бир фалокат тушса-да, қутқарадиган киши ягона мен бўлсам” – деб ўйлайди. Мана шу ўй-ҳаёлларининг ўзида Саидий ҳарактеридаги худбинлик белгилари илк маротаба кўзга ташланади. Саидий ёзувчи сифатида танила бошлагач, ундаги худбинлик ва шуҳратпарастлик янада илдиз отади. Аввалига Мунисхон учун университетга кирган, бойлик орттиришга интилган Саидий учун эндиликда бойлик ва мартабанинг ўзи ҳаётий мақсадга айланиб қолади.
Абонемент сектори мудири Л.Батирова ва электрон ўқув зали мудири Н.Турсуновалар худбинлик ва муҳаббат ўзаро сиғишмайдиган тушунчалар эканлигини яна бир бор исботловчи “Сароб” романини ўқиб чиқишни барчага тавсия қилдилар.

2222222222222222222222


Кутубхоначидан сўранг
Исмингиз:
E-mail:
Текст: