Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

"АКМ ходимлари мактабгача таълим муассасасида"  08.05.2019 14:15

2019 йил 8 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассислари таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги режасига асосан, Фарғона шаҳар 36-сонли мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида болажонларга ахборот-кутубхона маркази фаолиятини таништириш ва китобга бўлган қизиқишни уйғотиш мақсадида, “Подшоҳ  ва тўти” эртаги расмлар орқали болажонларга сўзлаб берилди. 
Шунингдек, болажонлар ўртасида қизиқарли “Ўйла, изла, топ” ўйини  ўтказилди. Фаол қатнашган болажонларга АКМ ходимлари томонидан эртак китоблар совға қилинди.

photo_2019-05-08_09-32-26