Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Хотира муқаддас, азиздир инсон”  08.05.2019 15:25

2019 йил 8 май куни абонемент ва МБА секторида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 74 йиллигига бағишланган “Хотира муқаддас, азиздир инсон” номли расмли китоб кўргазмасининг шарҳи бўлиб ўтди.

Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Ҳеч ким, ҳеч нарса эсдан чиқмайди. Халқ бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, қадрига етиш учун ҳам урушни, унинг қаҳрамонларини, ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳеч бир кишини хотирасидан фориғ қилмайди.

Бу байрамда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирланади, Афғонистон урушида ҳалок бўлганлар шўро сиёсатининг бегуноҳ қурбонлари сифатида эсланади, умуман, ўтганлар руҳи ёдга олинади, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтирилади.

Кўргазмада: Т.Рустамовнинг “Мангу жасорат”, Ф.Х.Норхўжаевниг “50 йил жанговар постда”, И.Пўлатов “Буюк ғалабада Ўзбекистон қиссаси”, П.Кириловнинг “Мангу барҳаёт”, О.Хўжаевнинг “Оловли йиллар қиссаси”, Р.Мадрахимованинг “Ўзбекистон хотин-қизларининг Улуғ Ватан уруши йилларидаги меҳнат ва ҳарбий жасоратлари”, О.Собировнинг “Фидойилар қиссаси”, И.Тўхтасинов “Ўзбек ўқчилари”, Ш.Каримовнинг “Ғалабага қўшилган ҳисса”, Н.Исмоиловнинг “Ватан рамзи, жасорат рамзи...”, И.Тўхтасиновнинг “Кўнгиллилар”, С.Турдиевнинг “Улуғ Ватан уруши йилларида Ўзбекистон меҳнаткашларининг кўчириб келтирилган болаларга ғамҳўрлиги”, Фарғона вилоятининг “Хотира” китобининг 1,2,3,4 томлари,  “Ферганская правда” газетасининг 1941-44 йиллардаги подшивкалари китобхонлар эътиборига ҳавола қилинди. Шарҳни тинглаган китобхонларга ва АКМ ходимларига “Шараф тасмаси” тарқатилди.

photo_2019-05-08_16-35-30 photo_2019-05-08_16-35-29   photo_2019-05-08_16-37-50