Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

АКМ ходимлари мактабгача таълим муассасасида  10.05.2019 11:30

2019 йил 10 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассислари Кутубхона ва ахборот ҳужжатларини комплектлаш бўлим мудири Д. Раимова ва 1- тоифали кутубхоначиси М. Рўзалиевалар мактабгача таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги режасига асосан, Фарғона шаҳар “Толеъёр Пахтаой Файз ” хусусий мактабгача таълим муассасасига ташриф буюришди. Ташриф давомида таълим муассасаси тарбиялаянувчиларига  “Чивинвой” эртаги сўзлаб берилди. Суҳбат давомида болажонларга эртакдаги воқеалардан тўғри ҳулоса чиқаришлари, маънан соғлом, руҳан пок, жисмонан баркамол фарзанд бўлиб улғайишларида эртакларнинг ҳиссаси катталиги ҳақида айтиб ўтишдилар. Шунингдек, болажонлар билан “Эртак қаҳрамонларини топ”, “Пазла ясаш” ва ўйинлари ўйналди.
Ташрифдан мақсад, аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, кичик болажонларимизни китобга бўлган меҳр ва  қизиқишларини уйғотишдан иборат эди.

photo_2019-05-10_15-12-44