Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Санъатга бахшида умр  15.05.2019 10:13

2019 йил 15 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази ўлкашунослик секторида  хонанда, бастакор ва созанда Мухторжон Муртазоев таваллудининг 110  йиллигига бағишланган  “Санъатга бахшида умр” номли китоб-расмли кўргазма ташкил этилди. 
Кўргазмани ўлкашунослик сектори 1-тоифали кутубхоначиси Д.Шакирова доимий китобхонларга ва Фарғона педагогика коллежи талабаларига  шарҳлаб берди. 
Мазкур кўргазмадан Мухторжон Муртазоев  ҳаёт йўлига оид адабиётлар, хонанданинг кутубхона фондида мавжуд бўлган қўшиқлари грампластинкалари ва ўша даврда энг сара қўшиқлар яратилишига сабаб бўлган рубоб сози нусхаси жой олди.
Ушбу ташкил этилган кўргазма китобхонлар ва талабалар ўртасида катта қизиқиш уйғотди.

photo_2019-05-15_10-59-03                               photo_2019-05-15_11-02-06