Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассислари Фарғона шаҳар 33-сонли мактабга ташриф буюрдилар  15.05.2019 14:12

2019 йил 15 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассислари Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳридаги таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги режага асосан, Фарғона шаҳар 33-мактабнинг 1-“А” синфига ташриф буюрдилар. 
Ташриф давомида мактаб ўқувчиларига “Ўзбектелефильм” томонидан суратга олинган “Чалпак ёққан кун” мультфильми намойиш этилди ҳамда “Нон ва тилла” эртаги сўзлаб берилди. 
Суҳбат давомида болажонларга эртакдаги воқеалардан тўғри хулоса чиқаришлари, маънан соғлом, руҳан пок, жисмонан баркамол фарзандлар бўлиб улғайишларида эртакларнинг ҳиссаси катталиги ҳақида айтиб ўтилди. 
Шунингдек, болажонлар билан “Эртак қаҳрамонларини топ”, “Пазл ясаш” ўйинлари ўйналди ва фаол қатнашган ўқувчиларга эсдалик учун китоб совға қилинди.
Ташрифдан мақсад, болажонларга яқинлашиб келаётган ёзги таътилда бўш вақтдан унумли фойдалишларини тушунтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, кичик болажонларимизни китобга бўлган меҳр ва  қизиқишларини уйғотишдан иборат эди.